Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Браим Диаснинг нима сабабдан «Реал»ни «Ювентус»га алмаштиришни истамаётгани маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Браим Диас ҳозирча «Ювентус»нинг қизиқишига жавоб қайтармаяпти. Турин клуби марокашлик футболчини ҳужум чизиғини кучайтириш учун идеал вариант деб ҳисобламоқда. «Кекса синьора» вакиллари аллақачон футболчининг отаси билан алоқага чиқишган, бироқ келишувдан ҳали анча йироқ.

Инсайдер Жанлука ди Марцио берган маълумотларга кўра, Диас «Реал»да қолишни ва жамоанинг янги бош мураббийи Жозе Моуриньонинг ишончини қозонишга ҳаракат қилиб кўришни истамоқда.

Айни дамда Браим клубдан кетиш ҳақида ўйламаяпти. Бироқ, агар португалиялик мураббий 26 ёшли футболчини асосий таркибда кўрмаётганини очиқ-ойдин билдирса, вазият ўзгариши мумкин. Диаснинг Transfermarkt порталидаги баҳоси 35 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 12:39, 06.06.2026.
Ўқилди: 1276 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик