Кириш Регистрация

Ван Дейкка Нидерландия терма жамоасидан кетиш ҳақида савол берилди

Баҳо:
+ | -

Нидерландия терма жамоасининг юлдузли ҳимоячиси Виржил ван Дейк Жаҳон чемпионати — 2026 якунланганидан сўнг миллий жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақида гапирди.

«Бу Жаҳон чемпионати Нидерландия терма жамоаси сафидаги сўнгги турнирим бўладими? Ҳозирча бир нима дея олмайман. Бу ҳақда мундиал тугаганидан кейин ўйлаб кўраман. Умид қиламанки, бу қарорни қўлимда Жаҳон кубогини ушлаган ҳолда қабул қиламан», — дея ҳимоячининг сўзларини келтиради NU нашри.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида 11 июндан 19 июлгача бўлиб ўтади. Нидерландия терма жамоаси турнирнинг гуруҳ босқичида Тунис, Швеция ва Япония миллий терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради. Мусобақанинг амалдаги ғолиби Аргентина ҳисобланади.

Киритилди: 12:52, 06.06.2026.
Ўқилди: 234 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик