Кириш Регистрация

Погба Каррикнинг «Манчестер Юнайтед»даги фаолиятига баҳо берди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ футболчиси Поль Погба якунланган мавсумда Майкл Каррик бошчилигидаги жамоанинг муваффақиятлари ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 44 ёшли мутахассис шу йилнинг январь ойида Рубен Аморимнинг ўрнини эгаллаб, бош мураббий лавозимига киришган эди. «Қизил иблислар» мавсумнинг иккинчи ярмини муваффақиятли ўтказиб, Премьер-лигани учинчи ўринда якунлашди, шундан сўнг мураббийнинг шартномаси 2028 йилгача узайтирилди.

«Каррик ишни аъло даражада уддалаяпти. У аввал ҳам, Сульшер штабида ишлаган пайтларидаёқ яхши мутахассис эканини кўрсатганди. Майкл — катта тажрибага эга бўлган ажойиб инсон, у пайтида ажойиб футболчи бўлган. У футболчилар билан тил топишишни уддалади, бу унинг келиши биланоқ дарҳол кўзга ташланди. Менимча, Каррикни олиб қолиш қарори «Манчестер Юнайтед»га фақат фойда келтиради. Унга, унинг ёрдамчиларига ва футболчиларга энг эзгу тилакларимни тилаб қоламан», — дея Sky Sports News нашри Погбанинг сўзларини келтиради.

Эслатиб ўтамиз, франциялик ярим ҳимоячи «МЮ» сафини 2021 йилда тарк этган эди. Айни дамда у «Монако» клубига тегишли.

Киритилди: 12:55, 06.06.2026.
Ўқилди: 256 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик