Кириш Регистрация

«Ювентус» Йилдизни ҳатто 80-90 миллион еврога ҳам сотмайди

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» клуби ҳужумчи Кенан Йилдизни ўз сафида олиб қолиш борасида қатъий қарорга келган. 21 ёшли футболчи яқин келажакда Турин клубини тарк этиши кутилмаяпти.

Журналист Николо Скиранинг маълумотларига кўра, айни дамда «кекса синьора» раҳбарияти туркиялик футболчини сотиш имкониятини бутунлай инкор этмоқда. «Ювентус» ҳатто 80-90 миллион евро миқдорида таклиф тушган тақдирда ҳам, трансфер бўйича музокаралар олиб бормайди.

Кенан Йилдиз шу йилнинг февраль ойида «бьянконерилар» билан шартномасини узайтирган эди — янги келишув 2030 йилгача мўлжалланган. Якунланган мавсумда ҳужумчи 47 та учрашувда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 12:58, 06.06.2026.
Ўқилди: 252 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик