Лондоннинг «Арсенал» клуби футболчиси Габриэл Мартинелли «Бавария»нинг қизиқишлар доирасига тушиб қолди. Мюнхен клуби бразилиялик ўйинчининг қобилиятини юқори баҳоламоқда ва унинг атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда, бироқ бу трансфернинг амалга ошиш эҳтимоли паст ҳисобланади, деб хабар бермоқда Arsenal Radar немис ОАВларига таяниб.
«Бавария» раҳбарияти «канонирлар»нинг 24 ёшли футболчи бўйича қўядиган молиявий талабларини бажаришга қарор қилиши сўроқ остида. «Арсенал» эса Мартинелли билан хайрлашишни унчалик истамаяпти, аммо маълум бир шартлар бажарилса — айниқса, ҳужум чизиғига янги футболчилар сотиб олинган тақдирда — уни сотиш имкониятини кўриб чиқиши мумкин.
Бразилия терма жамоаси вингерининг бозор қиймати Transfermarkt портали томонидан 45 миллион еврога баҳоланмоқда.













