Мадриднинг «Реал» клуби ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе марказий ҳимоячи Виржил ван Дейк ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. 27 ёшли форвард «Ливерпуль» ва Нидерландия терма жамоаси сардорига қарши баҳсларга доимо алоҳида иштиёқ билан ёндашганини тан олди.
«Уч-тўрт йил олдин майдонда Ван Дейкка қарши ўйнаш менга жуда ёқарди, чунки у ўз позициясида дунёнинг энг яхши ҳимоячиси деган номга эга эди — ва бу ҳақиқатан ҳам шундай эди. У ҳақиқий маҳлуқ эди», — дея The Touchline нашри Мбаппенинг сўзларини келтиради.
Эслатиб ўтамиз, 8 июнь куни французлар Шимолий Ирландияга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушишади, 16 июнь куни эса ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг 1-тури доирасида Сенегал терма жамоаси билан тўқна келишади.













