Кириш Регистрация

«Арсенал» «ПСЖ»нинг ёш футболчисига даъвогарлик қилмоқда

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби «Пари Сен-Жермен» ҳимоячиси Эммануэль Мбембани сотиб олишга қизиқиш билдирмоқда. 18 ёшли футболчи ёзги трансфер ойнасида Париж клуби сафини тарк этиши тахмин қилинмоқда.

«Канонирлар» вазиятни диққат билан кузатиб боришмоқда ва истиқболли француз футболчисини жамоага таклиф этиш имкониятини кўриб чиқишмоқда, деб хабар беради журналист Бенжамен Куаре. Агар ушбу трансфер амалга ошса, Англия гранди катта эҳтимол билан футболчини тажриба тўплаши учун дарҳол бошқа клубга ижарага бериб юборади.

Эммануэль Мбемба ҳозирда «ПСЖ»нинг ёшлар жамоасида тўп суради, парижликларнинг асосий таркибида эса ҳали дебют қилишга улгурмаган. Ҳимоячининг амалдаги шартномаси шу ойнинг охирида (июнь ойида) якунига етади.

Киритилди: 13:18, 06.06.2026.
Ўқилди: 263 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик