«Бавария»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Леннарт Карлнинг Жаҳон чемпионатидаги дебюти камида тўрт йилга кечикадиган бўлди. 18 ёшли футболчи жиддий жароҳат олган ва шу сабабли бўлажак мундиалда иштирок эта олмайди, бу ҳақда жума куни маълум бўлди. Германия терма жамоаси қайдномасида ундан бўшаб қолган ўринни «РБ Лейпциг» аъзоси Ассан Уэдраого эгаллади.
«Тўғрисини айтсам, гапни нимадан бошлашни ҳам билмаяпман, аммо бу оғриқни сўз билан таърифлаш қийин — мен фаолиятимдаги энг муҳим турнирни ўтказиб юборяпман. Жаҳон чемпионатига энг яхши спорт формамда етиб бориш учун қўлимдан келган барча ишни қилгандим. Афсуски, жароҳатлар кўпинча энг ноқулай вақтда панд беради. Германия терма жамоасига улкан муваффақиятлар тилайман. Мен жамоани ҳар сонияда қўллаб-қувватлаб тураман. Ваъда бераман, мен янада кучли бўлиб қайтаман. Қўллаб-қувватлагани учун барчага раҳмат», — деб ёзди Карл ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Германия миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида Кюрасао, Кот-д’Ивуар ва Эквадор терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.













