Кириш Регистрация
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина 3-2 Миср
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия

Камбьясо «Барселона»га ўтмоқчи

Баҳо:
+1 | -

«Ювентус» қанот ҳимоячиси Андреа Камбьясо фаолиятини «Барселона»да давом эттиришни истамоқда. Бу ҳақдаги маълумот билан таниқли инсайдер Николо Скира бўлишди.

Манбанинг берган маълумотига кўра, Камбьясони «Барселона» шарафини ҳимоя қилиш имконияти жуда ҳам ўзига жалб этмоқда. Ҳозирда каталонияликлар ҳимоя чизиғини кучайтириш устида иш олиб боришмоқда ва Камбьясо жамоанинг номзодлар рўйхатидан жой олган.

Қайд этилишича, «Ювентус» 26 ёшли италиялик футболчининг сотувидан камида 30 миллион евро ишлаб олмоқчи. Якунланган мавсумда Камбьясо барча турнирларда жамоаси сафида 47 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3 та гол ва 5 та голли узатмани ёздириб қўйган эди.

Аввалроқ, Камбьясо ёзги трансфер ойнасида «Ювентус»ни тарк этишга тайёр эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Киритилди: 15:12, 06.06.2026.
Ўқилди: 1931 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик