Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Кьеза Ираола билан «Ливерпуль»даги келажагини муҳокама қилмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Федерико Кьеза мунтазам равишда ўйин амалиётига эга бўлишни истаётганини маълум қилди.

«Майдонга барқарор равишда тушишни хоҳлайман. Агар бунинг АПЛда имкони бўлмаса, унда янги жамоа қидириш керак бўлади. «Ливерпуль»даги биринчи мавсумимда деярли ўйнамадим. Ҳозир жамоа билан мавсум олди турнесига йўл оляпман. Янги бош мураббийимиз Ираола билан гаплашиб оламан, шундан сўнг бир қарорга келинади», — дея футболчининг сўзларини La Gazzetta dello Sport нашри келтирмоқда.

Федерико «қизиллар» сафига 2024 йилнинг ёзида келиб қўшилган эди. Томонлар ўртасидаги амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган. Якунланган мавсумда Кьеза 36 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3 та гол ва 3 та голли узатмани ёздириб қўйди.

Киритилди: 15:14, 06.06.2026.
Ўқилди: 783 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик