«Милан» клубининг португалиялик вингери Рафаэл Леау ёзги трансфер ойнасида жамоасини ўзгартириши мумкин. Италия матбуоти «россонерилар» раҳбарияти ўз юлдузи билан қанча маблағ эвазига хайрлашишга тайёр эканлигини маълум қилди.
Corriere dello Sport нашри тарқатган маълумотларга кўра, Италия клуби 26 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячининг сотувидан 50 миллион евро ишлаб олишни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Рафаэл 2019 йилнинг август ойидан буён «россонерилар» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома муддати 2028 йилнинг июнь ойи охирида якунига етади. А Сериянинг якунланган мавсумида Леау 29 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 9 та гол ва 3 та голли узатмани ёздириб қўйган эди.













