Кириш Регистрация
21/07 20:00 Бухоро 1-0 Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор 2-1 Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна 1-5 Нефтчи
22/07 20:00 Машъал - Насаф
22/07 20:00 Локомотив - Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 - ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

Испаниялик журналист: «Олисе «Реал»га ўтиш ғоясига ижобий қарамоқда»

Баҳо:
+-1 | -

Мюнхеннинг «Бавария» клуби вингери Майкл Олисе Мадриднинг «Реал» клубига ўтишга тайёр. Бу ҳақда испаниялик журналист Рамон Альварес де Мон маълум қилди.

«Олисе «Реал» унга қизиқиш билдираётганидан хабардор. Такрорлайман, тўғридан-тўғрими ёки билвосита, воситачилар орқалими — бунисини билмайман, лекин у бундан хабардор. Ва Олисе «Реал»га ўтиш ғоясига очиқ», — деб ёзди Альварес ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Яқинда матбуотда «қаймоқранглилар» франциялик футболчи учун 150 миллион евро таклиф қилиш ниятида экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ўтган мавсумда 24 ёшли Олисе барча турнирларда 52 та учрашувда майдонга тушиб, 22 та гол ва 31 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. «Бавария» вингери Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Киритилди: 17:45, 06.06.2026.
Ўқилди: 2487 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик