Кириш Регистрация

Фабио Капелло: «Ямаль янги Мессига айланиши мумкин»

Баҳо:
+1 | -

Италиялик машҳур мураббий Фабио Капелло «Барселона» ва Испания терма жамоаси вингери Ламин Ямаль ҳақида фикр билдириб, уни каталонияликлар афсонаси Лионель Месси билан таққослади.

«Ямаль бошқалардан устун. У гол уришни билади ва майдонда жонбозлик кўрсатади. Балки ота-онаси унга ортиқча босим ўтказаётгандир, аммо унинг маҳорати шубҳасиз.

У янги Мессига айланиши мумкин. У каби футболчиларнинг ўйинини томоша қилишнинг ўзи билет пулига арзийди», — деди Капелло La Gazzetta dello Sport нашрига берган интервьюсида.

Ламин Ямаль 2023 йилдан буён «кўк-анорранглилар» асосий жамоаси сафида тўп сурмоқда. Ҳозирга қадар у клуб таркибида барча мусобақаларда 151 та учрашувда қатнашиб, 49 та гол ва 52 та голли узатма муаллифи бўлган.

Лионель Месси эса «Барселона» сафида 2003 йилдан 2021 йилгача ҳаракат қилган. Аргентиналик юлдуз ушбу давр мобайнида 778 та ўйинда майдонга тушиб, 672 та гол урган ва 303 та голли узатмани амалга оширган.

Манба: championat.com
Киритилди: 05:53, 07.06.2026.
Ўқилди: 524 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик