Кириш Регистрация

Нико Пас «Реал»га қайтадими? «Комо» клуби раҳбари вазиятга ойдинлик киритди

Баҳо:
+ | -1

«Комо» клуби президенти Мирван Суварсо ярим ҳимоячи Нико Паснинг «Реал»га қайтиши ҳақидаги миш-мишлар фонида унинг келажаги нимага боғлиқ эканлигини айтиб ўтди.

Аргентиналик хавбек 2016 йилдан 2024 йилгача «Қироллик клуби»нинг ёшлар жамоаларида тўп сурган, шундан сўнг «Комо»га ўтган эди. «Реал» футболчини 10 миллион евро эвазига қайта сотиб олиш ҳуқуқини (опциясини) ўзида сақлаб қолган.

«Нико Пас яна бир йилга қоладими? Бу борада қарорни фақат «Реал» қабул қилади. Биз кутяпмиз, ҳаммаси уларга боғлиқ», — дея Суварсонинг сўзларини келтиради инсайдер Фабрицио Романо.

2025/26 йилги мавсумда 21 ёшли аргентиналик футболчи 40 та учрашувда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали футболчининг трансфер баҳосини 80 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 08:25, 07.06.2026.
Ўқилди: 539 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик