Кириш Регистрация

Гави Родрини жароҳатлашига бир бахя қолди (Видео)

Баҳо:
+ | -

Испания терма жамоаси машғулотида «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родри жамоадоши туфайли жароҳат олишига бир бахя қолди. 29 ёшли футболчи Гави билан тўқнашувдан сўнг майдонга йиқилди. «Барселона» хавбеки тўп учун курашда «шаҳарликлар» вакилининг оёғини қаттиқ босиб олди — расмий ўйинларда бундай фол учун бемалол қизил карточка кўрсатилиши мумкин эди.

Родри оғриқдан чидаб туролмай майдонда ағанади ва «кўк-анорранглилар»нинг ёш футболчиси қилган ҳаракатдан норозилигини билдирди. Кейинроқ «Олтин тўп» соҳиби бир оз қийинчилик билан бўлса-да, ўзи мустақил равишда оёққа туриб кетди.

9 июнь куни «қизил фурия» Перу терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади, 15 июнь куни эса амалдаги Европа чемпионларининг ЖЧ-2026 даги илк ўйини бўлиб ўтади — унда Испанияга Кабо-Верде рақиблик қилади.

 

Киритилди: 08:44, 07.06.2026.
Ўқилди: 509 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик