Кириш Регистрация

«Манчестер Юнайтед» АПЛнинг бошқа бир клуби юлдузига харидор бўлмоқда

Баҳо:
+ | -

«Ноттингем Форест» клубининг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Морган Гиббс-Уайт «Манчестер Юнайтед» эътиборига тушди. «Қизил иблислар» «ўрмончилар»нинг 26 ёшли юлдузи атрофидаги вазиятни диққат билан кузатиб боришмоқда, дея хабар бермоқда Daily Mail.

Манбанинг таъкидлашича, «Ноттингем Форест» футболчини камида яна бир йил ўз сафида сақлаб қолмоқчи, бироқ унинг шу ёзда «Юнайтед»га ўтишини ҳам истисно қилиб бўлмайди.

Transfermarkt портали Гиббс-Уайтнинг трансфер баҳосини 70 миллион еврога баҳоламоқда. Якунланган мавсумда хавбек барча турнирларда 53 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 18 та гол ва 7 та голли узатмани ёздириб қўйди. Англиялик футболчининг «Форест» билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.

Киритилди: 08:56, 07.06.2026.
Ўқилди: 346 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик