Кириш Регистрация

Сане Леннарт Карлнинг жароҳатига муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

Германия терма жамоаси вингери Лерой Сане Леннарт Карлнинг жароҳати ҳақида гапирди. «Бавария»нинг 18 ёшли футболчиси жиддий жароҳат туфайли Германия миллий терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун қайдномасидан чиқарилди, бу ҳақда яқинда маълум бўлган эди.

«Бу жуда оғриқли. Ленни учун жуда афсусдаман. У ажойиб йигит, фантастик футболчи. Унга энг эзгу тилакларимни тилаб қоламан», — дея Саненинг собиқ жамоадошини қўллаб-қувватлаб айтган сўзларини келтиради Bayern & Germany.

ЖЧ-2026 да Германия терма жамоаси таркибида Леннарт Карлнинг ўрнини «РБ Лейпциг» аъзоси Ассан Уэдраого эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, Лерой Сане 2025 йилнинг ёзидан буён «Галатасарой» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Бунгача у беш йил давомида «Бавария»да тўп сурган.

Киритилди: 09:06, 07.06.2026.
Ўқилди: 273 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик