Кириш Регистрация

«Ювентус» жаҳон чемпиони билан янги музокаралар ўтказади

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» клуби «Астон Вилла» дарвозабони Эмилиано Мартинесни ўз сафига қўшиб олиш устида ишлашда давом этмоқда. Аргентиналик посбон шу ёзда клубини ўзгартириш ниятида ва «кекса синьора» унга асосий даъвогарлардан бири бўлиб турибди.

Журналист Николо Скиранинг маълумотларига кўра, яқин орада «бьянконери» вакиллари 33 ёшли дарвозабоннинг агенти билан янги музокаралар босқичини ўтказишади. Бош мураббий Лучано Спаллетти Мартинесни ўз жамоасида кўришни истамоқда, бироқ жаҳон чемпионининг юқори маоши бу трансферга жиддий тўсиқ бўлиб қолмоқда.

Transfermarkt портали Эмилиано Мартинеснинг трансфер қийматини 12 миллион еврога баҳолаган. Футболчининг «Астон Вилла» билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган.

Киритилди: 09:19, 07.06.2026.
Ўқилди: 357 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик