Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем жаҳон чемпионати иштирокчилари тўқнаш келадиган об-ҳаво шароитлари ҳақида гапирди. Шанба куни инглизлар АҚШдаги «Реймонд Жеймс» стадионида бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувида Янги Зеландиялик рақибларини минимал ҳисобда (1:0) мағлуб этишди. «Уч шерлар» бош мураббийи Томас Тухель танаффус пайтида таркибда 11 та ўзгартиришни амалга оширди.
«Баъзан биз ўйин шиддатини назорат қилишимизга тўғри келади, — дейди Беллингем. — Биз юқори прессинг ва тезкор суръат билан бор кучимизни бериб ўйнашни хоҳлаймиз, аммо бундай жазирама иссиқда ва бундай майдонларда буни амалга ошириш осон эмас. Бугун биз керак бўлган ҳамма нарсани бажардик», — дея Мадриднинг «Реал» клуби хавбекининг сўзларини келтиради ITV.
10 июнь куни инглизлар жаҳон чемпионати бошланишидан олдинги сўнгги ўртоқлик учрашувини ўтказишади — унда Коста-Рика терма жамоаси рақиблик қилади.













