Кириш Регистрация

"Бавария" "Бенфика"нинг универсал ҳимоячисини кузатмоқда

Баҳо:
+ | -

"Бенфика" клубининг марказий ҳимоячиси Томаш Араужу фаолиятини "Бавария"да давом эттириши мумкин. Мюнхен гранди португалиялик футболчини устувор мақсад деб ҳисобламаяпти, бироқ агар ўз ҳимоячиларидан бири билан хайрлашса, ушбу трансфер устида иш бошлаши мумкин, дея хабар бермоқда журналист Флориан Плеттенберг.

Германия клубида 24 ёшли футболчининг универсаллиги айниқса юқори баҳоланмоқда: у нафақат ҳимоя марказида, балки ўнг қанотда ҳам ўйнашга қодир.

Transfermarkt экспертлари Томаш Араужунинг баҳосини 30 миллион еврога баҳолашмоқда, унинг "Бенфика" билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган. Футболчи Португалия терма жамоаси сафида тўртта ўйин ўтказган, шу жумладан, шанба кунги Чилига қарши баҳсда (2:1) учрашув якунида захирадан майдонга тушган.

Киритилди: 10:13, 07.06.2026.
Ўқилди: 339 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик