Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони ЖЧ-2026 старти олдидан ярим ҳимоячи Нико Паснинг соғлиғи ҳақида гапирди. Футболчи май ойида тиззасидан жароҳат олган эди.
"Пас аллақачон жамоа ихтиёрида. Унинг учун хавотир олмасангиз ҳам бўлади. Нико билан ҳаммаси жойида", — дея бош мураббийнинг сўзларини келтиради "альбиселесте" матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, 21 ёшли хавбек клуб миқёсида Италиянинг "Комо" жамоаси шарафини ҳимоя қилади.
Аргентина терма жамоаси мундиалнинг гуруҳ босқичида Австрия, Жазоир ва Иордания миллий терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради. Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтади. Аргентина турнирнинг амалдаги ғолиби ҳисобланади.













