Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Иордания - Ўзбекистон. «Намунали» мухлислар, ишқибоз мушук ва бошқалар ҳақида

Баҳо:
+ | -

Жаҳон чемпионати - 2014 саралашининг Осиё минтақаси бўйича 5-раунди - плей-офф босқичининг дастлабки учрашувида Ўзбекистонни қабул қилган Иордания 1:1 ҳисобида дуранг қайд этганидан яхши хабардорсиз, албатта. Маҳаллий Ammon News нашри учрашувнинг сиз ва биз билмаган айрим жиҳатларига эътибор қаратишни лозим топди.

Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари қизиб олиш учун майдонга тушиб келиши биланоқ стадионни тўлдириб қизил байроқ кўтарган иордан ишқибозлари уларнинг эътиборини тортишган. Тажрибали футболчилар бу ҳолатга бефарқ қарай олишмаган ва ўз телефонлари орқали вазиятни тасвирга туширишни бошлаганлар.

Учрашувга мезбон томон етарлича жиддий тайёргарлик кўрганди. Жумладан, "Қирол Абдуллоҳ II" номидаги стадион чими алоҳида парвариш қилинди ва ўйин олдидан янги рақамли электрон табло ўрнатилди. Авваллари мухлислар ўйин дақиқасини билиша олмас, жамоалар номи ва қайд этилаётган ҳисобни тасвирлаш учун эса оддий қоғоздан фойдаланиларди.


Ўйинга ташриф буюрган ва уни мухлислардан ҳам яқинроқдан - реклама шитлари олдида томоша қилган мушукни ҳам унутмаслик зарур.

Ўзбекистон термаси сардори ва Осиёнинг 2 карра энг яхши ўйинчиси, бошқа жамоадошларидан фарқли равишда, асабларни бузмаслик ва шовқиндан қутулиш мақсадида қулоқчинларда мусиқа эшитгани йўқ. У ичимлик кўтариб олган ҳолда стадионга қулоқ тутди. Учрашувда эса жамоаси учун муҳим гол муаллифига айланди.


Афсуски, меҳмон жамоа аъзоларига ўзларини дастлаб жуда яхши томондан кўрсатган мезбон мухлислар кўп ўтмай ҳунар чиқаришди. Улар 35-дақиқада ҳисоб тенглашгач майдонга ичимлик идишларини отишни бошлаб юборишди, ўйин давомида меҳмонларни лазер нурлари билан чалғитишга уринишди. Охир-оқибат бу ҳолат ўйин комиссарининг эътиборидан четда қолгани йўқ. Бу ҳолат кетма-кет равишда такрорланаётгани боис Иордания футбол федерациясини жиддий жазо кутмоқда. Жарима тўлашлари аниқ, аммо мусобақадан четлатилишлари ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас...

Манба: www.ammonnews.net
Киритилди: 18:56, 07.09.2013.
Ўқилди: 8992 марта.
Фикрлар: 22 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.