Кириш Регистрация

«Манчестер Юнайтед» янги ҳужумчи танлади

Баҳо:
+ | -

«Кристал Пэлас» клубининг етакчи форварди Жан-Филипп Матета АПЛнинг топ-клубларидан бири — «Манчестер Юнайтед»нинг қизиқишлар доирасига тушиб қолди.

Fichajes нашри берган маълумотларга кўра, «қизил иблислар» раҳбарияти франциялик футболчини жамоа ҳужум чизиғини кучайтириш учун устувор вариант сифатида белгилаган. «Бургутлар» эса, ўз навбатида, ўз етакчиси учун камида 50 миллион евро олмоқчи.

Матета ва «Кристал Пэлас» ўртасидаги амалдаги меҳнат шартномаси келаси йилнинг ёзида якунига етади. Англия Премьер-лигасининг ўтган мавсумида форвард 32 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 12 та гол (тўрттасини пенальтидан) ёздириб қўйган.

Киритилди: 11:14, 07.06.2026.
Ўқилди: 861 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик