Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция 2-0 Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Салиба «Арсенал»нинг услуби ҳақида: «Биз шунчаки буни ҳаммадан кўра яхшироқ бажармоқдамиз»

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби марказий ҳимоячиси Вильям Салиба жамоанинг ўйин услуби ҳақида гапирди. «Канонирлар» охирги 22 йил ичида илк бор Премьер-лига чемпионлигини қўлга киритишди. Бутун чемпионлик мавсуми давомида Микель Артета шогирдлари стандарт вазиятларга асосланган ҳаддан ташқари прагматик услуби учун танқид қилинди.

«Мен келган илк мавсумда биз ақл бовар қилмас футбол ўйнагандик. Титулни ютишга лойиқмиз деб ҳисоблагандим, лекин якунда иккинчи бўлдик. Кейинги мавсумда яна иккинчи ўринни олганимизда ҳам устимиздан кулишди. Бу мавсумда эса бошқачароқ ўйнадик, бироқ мен танқидларга қўшилмайман. Ҳа, биз стандартлардан анча кўп гол уряпмиз, лекин бутун лига ўзгарди: ҳозир ҳамма аутлар ва бурчак тўпларига урғу бермоқда — биз шунчаки бу ишни бошқалардан кўра яхшироқ уддаладик. Буни худди шу руҳда давом эттирамиз», — деди Салиба L'Equipe нашрига берган интервьюсида.

«Арсенал» АПЛнинг 2025/26 йилги мавсуми якуний турнир жадвалида «Манчестер Сити»ни 7 очкога ортда қолдириб кетди.

Киритилди: 11:22, 07.06.2026.
Ўқилди: 413 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [6824]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [3289]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [3046]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2976]

Франция — Марокаш: ЖЧ-2026 ярим финалини ўтказиб юбориш хавфи остида турган франциялик футболчилар [2393]

ЖЧ-2026. Мбаппенинг гол ва ассисти ёдамида Франция Марокашни мағлуб этди [2198]

«Реал» ва «Барселона» АПЛ юлдузини нишонга олди [2123]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [2079]

ZO'R TV Франция - Марокаш учрашувини жонли эфирда намойиш этади [1996]

ФИФА Англия терма жамоаси ўйинчисини иккита ўйинга четлаштирди [1927]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик