«Манчестер Сити»нинг бельгиялик вингери Жереми Доку яқин орада клуб билан янги меҳнат шартномасини имзолайди. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар бермоқда.
Манбанинг маълумотига кўра, 24 ёшли футболчи шартномани узайтиришга жуда яқин турибди. Янги битим 2031 йилга қадар амал қилиши кўзда тутилган. Қайд этилишича, шартномада Докунинг маоши оширилиши ҳам кўзда тутилган.
2025/26 йилги мавсумда Доку барча турнирларни ҳисобга олган ҳолда 47 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди. Ҳужумчининг инглиз гранди билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ўрталарида якунига етади. Transfermarkt мутахассислари футболчини 75 миллион еврога баҳоламоқда.













