Кириш Регистрация

Ромеро «Манчестер Юнайтед»нинг янги трансфер мақсадига айланди

Баҳо:
+ | -

Ҳимоячи Кристиан Ромеро шу ёзда «Тоттенхэм»ни тарк этиши мумкин. Fichajes нашрининг берган маълумотларига кўра, «Манчестер Юнайтед» футболчини ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда.

«Қизил иблислар» аргентиналик ҳимоячининг трансфери учун 65 миллион евро тўлашга тайёр. Манчестер клуби ҳимоя чизиғини кучайтириш ниятида ва Ромеро ўзининг етакчилик фазилатлари ҳамда тажрибаси туфайли клубнинг устувор трансфер мақсади бўлиб турибди.

Кристиан Ромеро 2022 йилда «Аталанта»дан «Тоттенхэм»га 53 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг лондонликлар билан шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. 2025/26 йилги мавсумда аргентиналик футболчи «шпорлар» сафида барча мусобақаларда 32 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 12:32, 07.06.2026.
Ўқилди: 415 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик