«Аякс» Дани Себальоснинг трансфери бўйича «Реал» Мадрид билан музокаралар олиб бормоқда.
As нашрининг хабар беришича, айни дамда томонлар ижобий кайфиятда ва якуний келишувга эришишга умид қилишмоқда. «Реал» футболчи учун тахминан 10 миллион евро сўраяпти. «Аякс» мадридликлар талаб қилаётган суммага яқинлашишга тайёр, музокаралар эса позитив руҳда ўтмоқда.
Амстердам жамоасининг янги бош мураббийи Мичел Себальосни клубда муҳим фигурага айланишига ишонтира олган. Якунланган мавсумда 29 ёшли ярим ҳимоячи Ла Лигада 16 та ўйинда майдонга тушди ва самарали ҳаракатлар билан ажралиб тура олмади.
Шунингдек, Себальоснинг трансферига «Бетис» клуби ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.













