Кириш Регистрация

Лаутаро Мартинес: «Аргентина ЖЧ-2026 ғолиблиги учун асосий 3 та даъвогардан бири»

Баҳо:
+ | -

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лаутаро Мартинеснинг ҳисоблашича, аргентиналиклар 2026 йилги Жаҳон чемпионатида ғалаба қозониш учун асосий учта фаворит қаторига киради. Турнир 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтади. Аргентина терма жамоаси амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланади.

«Биз Жаҳон чемпионатида ғалаба қозониш учун асосий учта даъвогар қаторидамиз», — дея Мартинеснинг сўзларини келтирмоқда The Touchline Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи 11 июндан 27 июнгача давом этади. Плей-офф босқичига ҳар бир гуруҳдан иккитадан энг яхши жамоа, шунингдек, учинчи ўринни эгаллаган энг яхши 8 та жамоа йўл олади. Турнирда жами 104 та учрашув ўтказилади — бу Жаҳон чемпионатлари тарихидаги мутлақ рекорддир.

Киритилди: 13:39, 07.06.2026.
Ўқилди: 434 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик