Кириш Регистрация

«Бавария» АПЛ юлдузига бўлган қизиқишини кучайтирди

Баҳо:
+ | -

«Астон Вилла»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Морган Роджерс Мюнхеннинг «Бавария» клубига кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда журналист Кристиан Фальк хабар бермоқда.

Қайд этилишича, футболчининг ажойиб мавсумидан сўнг, Германия гранди Роджерсга бўлган қизиқишини янада оширган. «Бавария» шу ёзда ўйинчини сотиб олишга жиддий бел боғлаган, бироқ Премьер-лиганинг топ-клублари томонидан бўладиган рақобат Германия жамоаси учун музокараларни қийинлаштириши мумкин.

Якунланган мавсумда 23 ёшли Роджерс барча мусобақаларда 55 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 12 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 90 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 14:56, 07.06.2026.
Ўқилди: 442 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик