Кириш Регистрация

«Барселона», «Ливерпуль» ва «Бавария» «Тоттенхэм»нинг 19 ёшли футболчисини кузатмоқда

Баҳо:
+ | -

«Тоттенхэм» марказий ҳимоячиси Лука Вушкович ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин.

Football Insider нашрининг хабар беришича, «шпорлар» 19 ёшли хорватиялик футболчини сотишга тайёр, чунки жамоа бош мураббийи Роберто Де Дзерби мудофаа чизиғида тажрибалироқ ўйинчиларни кўришни истамоқда. Вушковичнинг хизматларига «Барселона», «Ливерпуль» ва «Бавария» клублари қизиқиш билдирмоқда ва улар вазиятни диққат билан кузатиб боришяпти.

Қайд этилишича, «Тоттенхэм» ҳимоячини 60 миллион евродан кўпроққа баҳоламоқда. Вушкович 2025/26 йилги мавсумни «Гамбург» клубида ижарада ўтказди. Унинг ҳисобида 30 та ўйин, олтита гол ва битта голли узатма мавжуд.

Киритилди: 15:02, 07.06.2026.
Ўқилди: 427 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик