Мадриднинг «Реал» клуби «сосьос»ларининг (клуб аъзолари) бир қисми айни соатларда бўлиб ўтаётган сайловда «қаймоқранглилар» президентлигига номзод Энрике Рикельмега овоз бериш жараёнида ҳуштаклар чалишди. Шу билан бирга, испан гранди мухлисларидан баъзилари тадбиркорни олқишлаган. Бу ҳақда журналист Сиро Лопес Х ижтимоий тармоғидаги ўз саҳифасида хабар берди.
Манбанинг маълумотига кўра, сайлов участкасида «Реал» аъзоларидан бири Рикельмега қарата «Ёлғончи» деб бақирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рикельме агар сайловда ғалаба қозонса, «Қироллик клуби» «Ливерпуль» собиқ мураббийи Юрген Клопп билан боғланишини маълум қилган эди. Кейинчалик германиялик мутахассиснинг агенти Клопп «Реал»да ишлашни режалаштирмаётганини баён қилган.













