«Реал Мадрид» клубининг собиқ футболчиси ва мураббийи Хорхе Вальдано замонавий футбол ҳақидаги ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Менинг назаримда, футбол ҳаддан ташқари тизимли бўлиб бормоқда: унда талантни (иқтидорни) тўлдириш ўрнига, унинг ўрнини бошқа нарса билан алмаштиришга ҳаракат қилишяпти.
Бахтимизга, бизни бундай тизимлашиб кетишдан ҳимоя қиладиган ўзига хос, ноодатий футболчилар пайдо бўлишда давом этмоқда.
Талант — футболни қамраб олаётган мана шу назоратни бузиб ташлай оладиган ягона кучдир», — деди Вальдано.













