«Манчестер Сити» раҳбарияти ҳужумчи Эрлинг Холанднинг клубни тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлардан хавотирланаётгани йўқ. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар бермоқда.
Манбанинг маълум қилишича, Англия гранди «Реал» билан боғлиқ миш-мишларга қарамай, норвегиялик ҳужумчи кетиш ҳақида ўйламаяпти деб ҳисоблайди. Холанд Англия Премьер-лигасининг энг катта клубида тўп сураётганига тўлиқ ишонади.
2025/26 йилги мавсумда Холанд барча турнирларда 52 та ўйинда майдонга тушиб, 38 та гол урди ва 9 та голли узатмага муаллифлик қилди. Холанднинг «Манчестер Сити» билан амалдаги меҳнат шартномаси 2034 йилнинг июнига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали норвегиялик футболчини 200 миллион еврога баҳоламоқда.













