Яхшанба куни «Реал» клубида президентлик сайловлари бўлиб ўтмоқда. Ушбу лавозим учун Флорентино Перес ва Энрике Рикельме кураш олиб боришяпти.
Marca нашрининг хабар беришича, айни пайтда Перес ишончли тарзда олдинда бормоқда — у 168 та овозга қарши 334 та овоз тўплашга улгурган. Воқеалар ривожи Флорентино Перес ўз лавозимини сақлаб қолиши ва «Реал» президенти бўлиб қолишига қараб бормоқда.
Агар шундай бўлса, Жозе Моуриньо жамоанинг янги бош мураббийига айланади. Португалиялик мутахассис аввалроқ (2010–2013 йилларда) мадридликларни бошқарган эди.
Эслатиб ўтамиз, 2025/2026 йилги мавсум давомида «Реал»ни Хаби Алонсо (январь ойи ўрталаригача) ва Альваро Арбелоа бошқарди. Жамоа мавсумни совринсиз якунлади — «қаймоқранглилар» Ла Лигада иккинчи ўринни эгаллашди.













