Кириш Регистрация

«Ньюкасл» «Барселона»га кетган Гордон ўрнига Бундеслигадан ўринбосар топди

Баҳо:
+ | -

«Ньюкасл» клуби «Барселона»га ўтиб кетган Энтони Гордоннинг ўрнини қайси футболчи билан тўлдиришни режалаштираётгани маълум бўлди. Журналист Себастьен Видалнинг хабар беришича, «қарғалар» бир нечта вариантларни кўриб чиқишмоқда ва «Кёльн» клубининг 19 ёшли вингери, Германиянинг энг асосий иқтидорларидан бири сифатида эътироф этилаётган Саид Эль-Маланинг агентларидан футболчи ҳақида маълумот сўрашган.

Аввалроқ, ушбу футболчининг 50 миллион евро эвазига «Брентфорд» клубига амалга ошиши кутилган трансфери бекор бўлган эди. Ортда қолган мавсумда Эль-Мала Бундеслига доирасида 34 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 13 бор ишғол этди ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Вингернинг «Кёльн» клуби билан амалдаги меҳнат шартномаси 2030 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 18:04, 07.06.2026.
Ўқилди: 430 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик