«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд «Барселона»га ўтишни истамоқда.
ElNacional.cat нашрининг хабарига кўра, норвегиялик футболчи келажакда Каталония клубига қўшилиш иштиёқи билан ёнмоқда. У «кўк-анорранглилар» ҳозирча унинг трансферини молиявий жиҳатдан амалга ошира олмасликларини тушунган ҳолда, шу ёзда келадиган ҳар қандай бошқа таклифни рад этади. Холанд 2027 йилнинг ёзида «Барселона»га ўтишни орзу қилмоқда.
Эрлинг Холанд 2022 йилда Дортмунднинг «Боруссия» клубидан «Манчестер Сити»га 60 миллион евро эвазига ўтган эди. 2025/26 йилги мавсумда у барча мусобақаларда 52 та ўйин ўтказиб, 38 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди. Унинг «шаҳарликлар» билан шартномаси 2034 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.













