«Болонья» ҳимоячиси Жон Лукуми фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.
Diario AS нашрининг хабарига кўра, «Барселона» 27 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда. Каталония клуби колумбиялик футболчининг трансфери вариантини жиддий равишда кўриб чиқяпти. «Болонья» эса ўз ҳимоячисининг сотувидан 20 миллиондан 25 миллион еврогача маблағ ишлаб олишни кўзлаган.
Жон Лукуми 2022 йилда «Генк»дан «Болонья»га 8 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг шартномаси 2027 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. 2025/26 йилги мавсумда ҳимоячи барча мусобақаларда 43 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали Лукумининг трансфер баҳосини 22 миллион еврога баҳоламоқда.













