«Наполи» клуби «Бенфика» ярим ҳимоячиси Ричард Риоснинг трансфери бўйича келишувга эришишга яқин турибди.
Apito Final нашрининг хабар беришича, Неаполь клуби колумбиялик футболчини сотиб олиш учун 35 миллион евро миқдорида бюджет ажратиб бўлган.
Манбанинг маълумотларига кўра, Италия клуби раҳбарияти янги мавсум олдидан майдон марказини кучайтириш учун Риосни асосий мақсадлардан бири сифатида кўрмоқда. «Бенфика» эса 26 ёшли ярим ҳимоячини камида 40 миллион еврога баҳоламоқда ва ҳозирча ўз талабини камайтириш ниятида эмас.
Қайд этилишича, томонларнинг позициялари секин-аста яқинлашмоқда, шу сабабли музокаралар яқин кунларда ҳал қилувчи босқичга чиқиши мумкин.
Якунланган мавсумда Риос барча турнирларда 45 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 8 та гол ва 6 та голли узатмани ёздириб қўйди.













