Кириш Регистрация

«Манчестер Юнайтед» португалиялик футболчи учун 92 миллион евро тўлашни рад этди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» клуби ярим ҳимоячи Матеуш Фернандеш борасида «Вест Хэм» қўяётган талабни бажаришга тайёр эмас. «Болғачилар» португалиялик футболчи учун 80 миллион фунт стерлинг (тахминан 92,5 миллион евро) талаб қилмоқда — «қизил иблислар» раҳбарияти эса бундай нархга рози эмас, деб хабар бермоқда «Stretford End».

21 ёшли футболчининг ўзи, бошқа клублар томонидан қизиқишлар бўлаётганига қарамай, ҳанузгача «МЮ»га ўтишни афзал кўрмоқда. Манкунианликлар бош мураббийи Майкл Каррик хавбекнинг ўйинларидан ҳайратда қолган ва уни ўз жамоасида кўришни истайди.

«Transfermarkt» талқинига кўра, Матеуш Фернандешнинг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил этади. Футболчи Премьер-лиганинг ўтган мавсумида «Вест Хэм» сафида 36 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди, бироқ Лондон клубининг Чемпионшипга тушиб кетишидан қутқариб қола олмади.

Киритилди: 09:02, 08.06.2026.
Ўқилди: 938 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик