«Астон Вилла» дарвозабони Эмилиано Мартинес шу ёзда бошқа клубга ўтиши мумкин. Аргентиналик посбон фаолиятида муҳитни ўзгартиришни истамоқда, бу ҳақда бир қанча манбалар бир неча бор хабар тарқатди.
«Sky Italia» нашри берган маълумотларга кўра, «Вилла» аргентиналик футболчининг йўлига тўсиқ бўлишмоқчи эмас ва у билан узоқ муддатли шартнома мавжудлигига қарамай, трансфер учун бор-йўғи 5 миллион евро талаб қилишади. Бироқ салоҳиятли харидорлар учун асосий муаммо 33 ёшли дарвозабоннинг маоши бўлиб қолмоқда — у йилига тахминан 7 миллион евро маош олади.
Мартинесга «Ювентус» клуби қизиқиш билдирмоқда. Шунга қарамай, Турин клуби «Тоттенхэм» аъзоси Гульельмо Викарио номзодини афзал кўрмоқда: 29 ёшли италиялик посбон тахминан уч баравар қимматроққа тушади, аммо унинг маош борасидаги талаблари сезиларли даражада пастроқ.













