Кириш Регистрация

«ПСЖ» «Ливерпуль» ва «Арсенал» нишонида турган футболчисини 130 миллион еврога баҳолади

Баҳо:
+ | -

Англия грандлари учун «Пари Сен-Жермен» вингери Брэдли Барколанинг трансферини амалга ошириш осон кечмайди. Париж клуби 23 ёшли футболчи учун улкан нарх — 130 миллион евро белгилади, деб хабар бермоқда «Le10 Sport».

Франциялик футболчига «Ливерпуль» ва «Арсенал» клублари қизиқиш билдирмоқда. Премьер-лиганинг ҳар икки вакили ҳам ўйинчининг истеъдодини юқори баҳоламоқда, бироқ «ПСЖ»нинг бундай молиявий талабларини қондиришга тайёр эмаслар.

«Transfermarkt» портали Брэдли Барколанинг баҳосини бундан деярли икки баравар паст — 70 миллион еврога баҳолаган. Ортда қолган мавсумда «Лион» клуби тарбияланувчиси бўлган Баркола Луис Энрике жамоаси сафида 49 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 09:11, 08.06.2026.
Ўқилди: 670 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик