Кириш Регистрация
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

«Барселона» ўз юлдузини 80 миллион еврога сотувга қўйди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» клуби ёзги трансфер ойнасида ўнг қанот ҳимоячиси Жюль Кунде билан хайрлашишга тайёр. Каталония клуби франциялик футболчини сотувга қўйди, деб хабар бермоқда «Transfer News Live» нашри «El Nacional»га таяниб.

«Кўк-анорранглилар» 27 ёшли ўйинчининг трансферидан тахминан 80 миллион евро ишлаб олишни режалаштиришмоқда. Вазиятни Англия Премьер-лигасининг номи ошкор этилмаган бир нечта вакиллари диққат билан кузатиб боришмоқда.

«Transfermarkt» портали экспертлари Жюль Кунденинг бозор қийматини 60 миллион еврога баҳолашган. Ўтган йилнинг август ойида футболчи «Барселона» билан шартномасини 2030 йилга қадар узайтирган эди. Ортда қолган мавсумда ҳимоячи Ханс-Дитер Флик жамоаси сафида 47 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 4 та голли узатма (ассист) муаллифига айланди.

Киритилди: 09:17, 08.06.2026.
Ўқилди: 2661 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [4483]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3668]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3486]

Opta суперкомпьютери ЖЧ 1/8 финалидаги Испания — Португалия баҳси фаворитини маълум қилди [2726]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2264]

«Бавария» Винисиус бўйича сўров юборди [2256]

ЖЧ-2026: Бешта гол киритилган баҳсда Англия Мексикани мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [2192]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [2122]

Холанднинг отаси «Реал» ҳақидаги гаплари билан кўпчиликни қизиқтириб қўйди [1910]

Холанд, Мбаппе ва Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги ноёб натижага эришди [1820]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик