Кириш Регистрация

Энрике Рикельме «Реал»даги президентлик сайловидаги мағлубияти ҳақида: «Бу ҳали тугагани йўқ»

Баҳо:
+ | -

Энрике Рикельме якшанба куни бўлиб ўтган Мадриднинг «Реал» клуби президентлиги учун сайловларда Флорентино Пересга имкониятни бой берди. Эндиликда 79 ёшли испаниялик мутахассис 2030 йилга қадар клуб раҳбари сифатида қолади.

Овозлар ҳисоблаб чиқилганидан сўнг, Рикельме ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Пересни сайловдаги ғалабаси билан табриклайман. Аммо бу ҳали тугагани йўқ», — дея 37 ёшли тадбиркорнинг сўзларини келтирмоқда «Madrid Universal» нашри.

Эндиликда Жозе Моуринью жамоанинг янги бош мураббийига айланади. Энрике Рикельме аввалроқ берган баёнотларида машҳур португалиялик мутахассисни «Реал»нинг янги лойиҳаси учун мос номзод деб ҳисобламаслигини таъкидлаган эди. Маълумот учун, Флорентино Перес узоқ 2009 йилдан буён клуб президенти лавозимини эгаллаб келмоқда.

Киритилди: 09:54, 08.06.2026.
Ўқилди: 811 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик