Кириш Регистрация

«Арсенал»га трансфер бозорида «ПСЖ» рақобатчилик қилади

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби 2026 йилнинг ёзида «Ноттингем Форест» ярим ҳимоячиси Морган Гиббс-Уайтни ўз сафига қўшиб олиш борасида «ПСЖ» томонидан жиддий рақобатга дуч келиши мумкин, деб хабар бермоқда «The Sun» нашри.

Манба берган маълумотларга кўра, «канонирлар» мавсумлараро танаффус пайтида ҳужум чизиғини кучайтириш йўлларини излашмоқда. Агар «Астон Вилла» ярим ҳимоячиси Морган Роджерснинг трансфери амалга ошмай қолса, клуб раҳбарияти 26 ёшли инглиз футболчиси вариантига қайтиши мумкин.

Бироқ, 2025/26 йилги мавсумда Премьер-лигада 15 та гол уришга муваффақ бўлган Гиббс-Уайтнинг ўсишини «ПСЖ» клуби ҳам диққат билан кузатиб бормоқда.

Морган Гиббс-Уайт 2022 йилнинг август ойидан буён «Ноттингем Форест» шарафини ҳимоя қилиб келади. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Ортда қолган 2025/26 йилги мавсумда футболчи барча турнирлар доирасида 53 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

«Transfermarkt» портали ўйинчининг трансфер қийматини 70 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 10:02, 08.06.2026.
Ўқилди: 619 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик