Кириш Регистрация

Карвахалга топ-чемпионатдан янги даъвогар пайдо бўлди

Баҳо:
+ | -

Ўнг қанот ҳимоячиси Даниэль Карвахаль Мадриднинг «Реал» клуби билан хайрлашганидан сўнг ўзига янги жамоа изламоқда. 34 ёшли футболчи яқиндагина деярли бутун фаолиятини ўтказган «қироллик» клубини тарк этган эди.

«Estadio Deportivo» нашри берган маълумотларга кўра, испаниялик ҳимоячини таклиф этиш имкониятини «Комо» клуби кўриб чиқмоқда. Сеск Фабрегас бошчилик қилаётган Италия жамоаси А Сериянинг ортда қолган мавсуми якунларига кўра Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди.

Даниэль Карвахаль «Реал» таркибида олти бор Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан ва тўрт карра Испания чемпионига айланган. Ортда қолган мавсумда «қаймоқранглилар»нинг собиқ сардори 23 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига битта голли узатма ёздириб қўйган.

Киритилди: 11:40, 08.06.2026.
Ўқилди: 309 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик