ФИФА президенти Жанни Инфантино Дания ва Украина терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувида Дания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен билан содир бўлган кўнгилсиз ҳодисага муносабат билдирди.
«Эриксеннинг ҳушига келгани ва керакли муолажаларни олаётгани бизни қувонтиради. Унга мустаҳкам соғлиқ тилаб қоламан. Унинг оила аъзоларига ва мамлакат терма жамоасига энг эзгу тилакларимни йўллайман. Бундай вазиятда тиббий штаб ва учрашув расмийлари жуда аъло даражада ҳаракат қилишди», — дейилади ташкилот раҳбарининг ижтимоий тармоқлардаги баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, Дания — Украина учрашувининг иккинчи бўлимида 34 ёшли ярим ҳимоячи кўкрагини чангаллаганча ҳушини йўқотган эди. Ушбу ҳодисадан сўнг баҳсни бутунлай тўхтатиш ва бекор қилиш ҳақида қарор қабул қилинди.













