Кириш Регистрация

Дания терма жамоаси устози: «Эриксен билан боғлиқ воқеа барчамиз учун шок бўлди»

Баҳо:
+ | -

Дания терма жамоаси бош мураббийи Брайан Ример миллий жамоанинг юлдузли ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен билан содир бўлган кўнгилсиз ҳодиса ҳақида фикр билдирди. Украинага қарши кечган ўртоқлик учрашуви пайтида футболчи ҳушини йўқотган эди.

«Бу барчамиз учун кутилмаган зарба (шок) бўлди. Биз Кристианнинг аҳволи бўйича маълумот олдик. Шифокорнинг айтишича, Эриксен билан ҳаммаси жойида. У ушбу оғир вазиятни енгиб ўтди. Ҳозирги вақтда энг муҳими мана шу», — дея мутахассиснинг сўзларини келтирмоқда «TV2» телеканали.

Ушбу кўнгилсиз воқеа сабабли Дания ва Украина терма жамоалари ўртасидаги учрашув бекор қилинди.

Маълумот учун, Кристиан Эриксен ортда қолган мавсумда Германиянинг «Вольфсбург» клуби шарафини ҳимоя қилган. У Бундеслига доирасида 33 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3 та гол ва 9 та голли узатмани ёздириб қўйган эди.

Киритилди: 11:57, 08.06.2026.
Ўқилди: 475 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик