Кириш Регистрация

«Брайтон» ван Хекке бўйича «Тоттенхэм»нинг иккинчи таклифини ҳам рад этди

Баҳо:
+ | -

«Брайтон» раҳбарияти ҳимоячи Ян-Паул ван Хеккенинг трансфери бўйича «Тоттенхэм» томонидан берилган навбатдаги таклифни яна рад этди. Бу ҳақда «Daily Mail Sport» нашри маълумот тарқатмоқда.

Манбанинг хабарига кўра, «чайкалар» футболчи учун белгилаган 81 миллион евролик нархдан пастга тушмоқчи эмаслар. Нидерландиялик футболчининг амалдаги шартномаси тугашига атиги бир йил қолган бўлса-да, «Брайтон» ван Хеккени ўз сафида сақлаб қолишга қатъий қарор қилган.

Шу билан бирга, «шпорлар» бу билан тўхтаб қолмаслиги ва ҳимоячини сотиб олиш учун ҳаракатларни давом эттириши кутилмоқда. Аввалроқ «Тоттенхэм» «Брайтон»га 52 миллион евро ва унга қўшимча бонуслар таклиф қилишга тайёрланаётгани хабар қилинган эди.

Ортда қолган 2025/26 йилги мавсумда ван Хекке барча мусобақаларда 40 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 3 бор ишғол қилди ва 3 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Киритилди: 11:59, 08.06.2026.
Ўқилди: 236 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик