Кириш Регистрация

Кейн ЖЧ-2026 даги иссиқ ҳаво ҳақида: «Бу муаммо бўлмайди. Биз аллақачон кўникиб қолдик»

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоаси ҳужумчиси Харри Кейннинг фикрича, 2026 йилги Жаҳон чемпионати финал босқичидаги юқори ҳаво ҳарорати жамоа учун муаммо туғдирмайди.

«Тўғрисини айтсам, иссиқлик у қадар даҳшатли даражада деб ўйламайман. Очиғи, биз машғулотларда унга кўникиб боряпмиз. Дастлабки бир неча кундан кейин, назаримда, йигитларнинг аксарияти бунга мослашиб бўлди.

Биз ҳаммамиз профессионал спортчилармиз. Ушбу турнирга ҳам биз, ҳам техник ходимлар жуда яхши тайёргарлик кўрдик.

Биринчи ўйинимизгача ҳали яна 10 кунча вақтимиз бор, биз мана шундай шароитда машғулот ўтамоқдамиз. Шу боис, турнир бошланишига қадар бу ҳеч қандай муаммо туғдирмайди, деб ўйлайман», — дея 32 ёшли футболчининг сўзларини келтирмоқда «PA» ахборот агентлиги.

Эслатиб ўтамиз, Англия терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Янги Зеландия устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Мазкур ўйин Цельсий бўйича 33 даража иссиқ ҳаво ҳароратида бўлиб ўтди.

Киритилди: 12:12, 08.06.2026.
Ўқилди: 363 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик