Кириш Регистрация

«Сити» «Эвертон» форвардини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» клуби «Эвертон» ҳужумчиси Илиман Ндиайега қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда «Give Me Sport» портали хабар бермоқда.

Манбанинг берган маълумотларига кўра, Англия чемпиони 26 ёшли сенегаллик футболчини сотиб олиш имкониятини жиддий равишда кўриб чиқмоқда ва аллақачон унинг трансфери учун курашга киришган. Қайд этилишича, футболчининг ўзи ҳам асосий таркибдан жой кафолатланмаган бўлса-да, «Этихад»га ўтишдан манфаатдор бўлиши мумкин.

Ортда қолган мавсумда Ндиайе Африка Миллатлар Кубогида Сенегал терма жамоаси сафида иштирок этгани сабабли, клубнинг фақатгина маълум қисм ўйинларини ўтказиб юборди. АПЛнинг сўнгги мавсумида Ндиайе 32 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 12:24, 08.06.2026.
Ўқилди: 538 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик